Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сайёҳлари йўқ Венеция, ёпилган Везувий. Коронавирус туфайли ҳувиллаб қолган Италия суратларда (фотожамланма)
10.03.2020 14:49,  
864

2020 йил 9 март, душанба куни Италия ҳукумати коронавирус янада кенгроқ тарқалмаслиги учун бутун мамлакат ҳудудида карантин чораларини амалга киритди.  

Карантин қоидаларига кўра, мамлакат шимолий ва марказий вилоятларида яшовчи ҳар қандай одам саёҳат қилиш (бир жойдан иккинчи жойга ўтиш) учун рухсат олиши керак. Милан ва Венецияда ҳам карантиндан ўтказилади.

Бош вазир Жузеппе Конте, шунингдек, мамлакат бўйлаб мактаблар, спорт заллари, музейлар, тунги клублар ва бошқа объектларнинг ёпилишини эълон қилди. Италия Хитойдан ташқарида бундай кескин чораларни кўрган ягона мамлакатдир. Ушбу тадбирлар 3 апрелга қадар давом этади.

Мавзуга доир: Италияда 16 миллион одам карантинга олинди

Covid-19 коронавируси Италияга қандай таъсир қилганини қуйидаги суратларда кўришингиз мумкин.

Венециядаги Сан-Марко майдони одатда сайёҳлар билан тўлиб тошарди. Энди бу ерда деярли ҳеч ким йўқ. Ёдингизда бўлса, ўтган йили ноябрда бу майдон Венеция тарихида сўнгги 50 йилда юз берган энг кучли тошқинлар сабаб сув остида қолганди./REUTERS

Венеция фахри бўлган Гранд-канал сув йўлаги ҳам бўм-бўш. Гондолаларнинг аксарияти қирғоқдаги устунларга боғлаб қўйилган./REUTERS

Венеция шаҳридаги ушбу қаҳвахона “Йўқотилган жаннат” деб номаланади. Ҳозир у меҳмонларини йўқотган./GETTY IMAGES

Римнинг энг машҳур обидаси – Колизей зиёратчилар учун ёпилган. Онда-сонда кўзга ташланадиган сайёҳлар ниқоб тақиб юрибди./EPA

Италия жанубидаги машҳур Везувий вулқони ҳам сайёҳлар учун ёпилган./EPA

Коронавирус тарқалиши дастлаб Италия шимолида бошланди. Бунинг ортидан айни ҳудуддаги маҳаллий чанғи курортлари ёпилди. Понте-ди-Леньо коммунасида жойлашган ушбу чанғи йўлагидаги гўзал табиат манзараси узра Италия байроғигина кўринади./REUTERS

Италия шимолидаги Бергамо шаҳри манзараси душанба куни айнан шундай эди. Бу шаҳар Ломбардияда, Миландан 40 км узоқликда жойлашган./EPA

Бу эса Италия шимолидаги сайёҳлар учун яна бир жозибали шаҳар – Туриннинг марказий майдонларидан бири. Турин Пьемонт провинциясининг маркази ва аҳолиси сони бўйича мамлакатдаги тўртинчи йирик шаҳар саналади./AFP

Турин кўчаларида ўткинчилар деярли учрамайди. Кўчага чиққан камсонли одамлар ниқоб тақиб юрибди./EPA

Бу Италияда ҳалигача ишлайдиган энг қадимий савдо маркази – Миландаги Виктор Эммануил II галереяси. У XIX аср охирида қурилган. Милан Италиянинг тижорий пойтахти ҳисобланади./EPA

Милан черкови олдидаги майдон. Ҳозирда сайёҳларнинг черковга кириши тўхтатилган, ибодат қилувчилар унинг бир қисмигагина кириши мумкин./AFP

Атиги икки кун олдин, ўтган якшанбада Туриндаги ушбу стадионда Италия А Серияси доирасида маҳаллий “Ювентус” ва Миланнинг “Интер” жамоалари ўртасида футбол учрашуви ўтган, мухлисларсиз ўтган ўйинда мезбонлар 2-0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Аммо кечадан бошлаб бутун Италияда бошқа спорт тадбирлари каби футбол ўйинлари ҳам камида 3 апрелгача бутунлай тўхтатилди./EPA  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан