Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус сунъий келиб чиқиши ҳақидаги далиллар пайдо бўлди
7.06.2021 21:37,  
616

Доктор Стивен Куэй ва Берклидаги Калифорния университети физика бўйича профессор Ричард Мюллернинг «The Wall Street Journal» газетасида чоп этилган мақоласида айтилишича, SARS-CoV-2 инфекциясида табиий коронавирусда бўлмаган генетик из мавжуд.

Мутахассислар янги коронавирусда CGG-CGG комбинацияларида геномлар кетма-кетлигини аниқлашди. Олимлар вирусларнинг ўлими ва юқумлилигини ошириш учун уни тез-тез ишлатадилар: бу қўшимчанинг лабораторияда яратилганига ўзига хос ишорадир.

Табиатда CGG-CGG ниҳоятда кам учрайди. Куэй ва Мюллернинг таъкидлашича, табиий SARS ёки MERS коронавирусларида бундай кетма-кетлик йўқ. Уларнинг сўзларига кўра, бундай ҳолатда янги коронавирус уни ўз-ўзидан ҳосил қилолмайди.

«CoV-2ни ҳам ўз ичига олувчи коронавируснинг барча синфларида табиий равишда пайдо бўладиган CGG-CGG комбинациялари топилмаган. Бу вирусларнинг янги кўникмаларни эгаллаш каби оддий усули мазкур ҳолатда ишламайди», — деб ҳисоблайди олимлар.

Шу тариқа, зооноз келиб чиқиш (патоген ҳайвондан одамга ўтиши) тарафдорлари нима учун SARS-CoV-2 мутация ва рекомбинация пайтида энг кам кетма-кетлик —  иккиталик CGG ни танлаганини тушунтириб беришларига тўғри келади, дейилади мақолада.

«Нега вирус лабораторияда тадқиқотчилар яратган комбинацияни такрорлади? Ҳа, бу тасодифан содир бўлиши мумкин эди. Aммо шунга ишонасизми?» — деб сўрашди Куэй ва Мюллер.

Коронавирус сунъий келиб чиқишининг яна бир исботи ўлароқ америкалик олимлар SARS ва MERS синдромларини келтириб чиқарувчи вируслар билан таққослаганда унинг генетик хилма-хиллигини айтишган. SARS ва MERS табиий келиб чиққан. Улар одамлар орасида тарқалгач тезда ривожланиб энг юқумли шаклларга айланган.

SARS-CoV-2 ўзини бошқача тутди: у одамлар орасида аллақачон мослаштирилган, ўта тажовузкор ҳолатда тарқалди. Бир неча ой давомида унинг ҳеч қандай жиддий мутациялари бўлмаганди. Бундай ўзгариш илк бор Aнглияда қайд этилди.

Куэй ва Мюллернинг сўзларига кўра, бу мисли кўрилмаган ҳолат: у янги коронавирус аҳоли орасида тарқалишидан олдин узоқ вақт мослашиш давридан ўтганлигини англатади. Вирус бундай йўл тутишининг ягона йўли бор — максимал самарадорликка эришиш учун одам ҳужайраларида ўстириш ва унинг табиий эволюциясини моделлаштириш. Бу иш билан эса функцияларни эгаллаган вируслар мутациясини тадқиқ этувчи лабораториялар шуғулланади, дея қўшимча қилди муаллифлар.

«CoV-2'да мавжуд CGG кетма-кетлиги — генлар сплайсингини тасдиқловчи ишончли далил. Илмий далиллар шуни кўрсатадики, коронавирус лабораторияда ишлаб чиқарилган», — дея хулоса қилишди олимлар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан