Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус тарқалишида вакцина самарасиз бўлиши мумкин — Билл Гейтс
26.06.2020 15:50,  
383

Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс коронавирус вакцинаси инфекциянинг тарқалишида унчалик самарали тўсиқ бўлолмаслиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, вакцинани яратишда олимлар иккита омилга — эмланган одам касалланишининг олдини олишга ва ундан бошқа одамларга коронавирус юқтиришнинг олдини олишга эътибор қаратмоқда.

Гейтс вакцина инфекция юқтиришни олдини олиш учун идеал тўсиқ бўлишига кафолат йўқлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, тадбиркор тананинг касалликка қарши иммунитети самарадорлигини юқори баҳолади. Ҳосил қилинган иммунитет, Гейтснинг сўзларига кўра, камида бир йил давомида қайта юқтириш хавфидан ҳимоя қилади.

Бундан ташқари, Microsoft асосчиси АҚШдаги юқумли касалликларнинг асосий мутахассиси Энтони Фаучининг башоратини қўллаб-қувватлади, унга кўра коронавирус вакцинаси 2020 йил охирида ёки 2021 йил бошида ихтиро қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан