Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус тўхташни билмаяпти - Нидерландия, Литва, Беларусь, Нигерия, Янги Зеландия...
28.02.2020 11:05,  
885

Коронавирус юқтириш бўйича илк ҳолат Нидерландия ҳудудида кузатилди. Бу ҳақда соғлик ва атроф-муҳитни сақлаш миллий институти Твиттер саҳифасида хабар берилди.

Коронавирус Тилбург шаҳрилик, яқинда Италиянинг Ломбардия вилоятидан қайтган шахсда аниқланган. Ҳозирда бемор карантинда. 

Шунингдек, Литвада ҳам коронавирус бўйича илқ ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Литва соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Бемор ҳозирда Шяуляй шаҳридаги касалхонада даволанмоқда. У изоляция қилинган. Бемор коронавирусни Италиянинг Верона шаҳрида юқтиргани айтилмоқда.

Коронавирус Беларусга ҳам етиб келди. 22 февраль куни Боку орқали Минскка учиб келган эронлик талабада COVID-19 аниқланди. Бу ҳақда Белорус соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Талаба билан контакда бўлганлар ҳам карантинга олинган ва Минск инфекцион касалликлар касалхонасининг алоҳида ёпиқ бўлимига жойлаштирилган.

Нигерия соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолати илк бор қайд этилганини маълум қилди. 

Янги Зеландия соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Бали орқали Эрондан қайтган 60 ёшли фуқарода коронавирус аниқланди. 

Мавзуга доир: Коронавирус Европага тез кириб бормоқда - Дания, Руминия, Финландия, Эстонияда илк ҳолатлар қайд этилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан