Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус туфайли 60 млн одам ўта қашшоққа айланади— Жаҳон банки
20.05.2020 10:25,  
124

Жаҳон банки (ЖБ) коронавирус туфайли глобал иқтисодиётда чуқур рецессияни тахмин қилмоқда. Инқироз натижасида бутун дунё бўйлаб 60 миллионгача одам ўта қашшоқликда қолиши мумкин эди. Бу ҳақда Жаҳон банки президенти Дэвид Мэлпас маълум қилди, дея хабар беради ташкилот матбуот хизмати.

Бугунги кунда банк дунё аҳолисининг 70 фоизини ташкил этадиган 100 та мамлакатда кредитларни тақдим этади. Жаҳон банки ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётига COVID-19 пандемияси ва карантин чекловларининг оқибатларини енгишга ёрдам бериш учун 2021 йил ўрталарига қадар 160 миллион доллар миқдоридаги грантлар ва молиявий кўмакларни беришга ваъда берди.

"Ушбу пандемия ва ривожланган давлатлар иқтисодиётидаги қисман тўхтатиш 60 миллион кишини ўта қашшоққа айлантириши ва сўнгги йилларда қашшоқликни камайтириш соҳасидаги кўплаб ютуқларни бекор қилиши мумкин", - деди Мэлпас.

Шунингдек, у қарз берувчи давлатларни бир қатор ривожланаётган давлатлар томонидан қарзларни тўлашга мораторий эълон қилган G20 ташаббусига қўшилишга чақирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан