Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус туфайли Олимпиада ўйинлари бекор қилиниши мумкин
26.02.2020 13:44,  
231

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) уч ой ичида 2020 йилги Олимпиада ўйинлари бўйича якуний қарорни қабул қилади, мусобақалар коронавирус сабабли бекор қилиниш хавфи остида.

Токиодаги ўйинлар Ташкилий қўмитаси май ойига қадар мусобақаларни ўтказиш вақтида COVID-19 бўйича хавфсизликни таъминлаши шарт. Агар кафолатлар олинмаса, Олимпиадани бекор қилишга тўғри келади.

«[Ҳозирданоқ] хавфсизликка эътибор қаратиш керак, Олимпия шаҳарчасида ва меҳмонхоналарда овқатланишни кузатиб бориш керак», — деди ХОҚ аъзоси Ричард Паунд Associated Press агентлигига берган интервьюсида.

Расмий ўйинларнинг бошқа мамлакатга кўчирилишини ҳам эҳтимолдан йироқ, деб ҳисоблайди, чунки дунёда мусобақалар учун қисқа муддатда тайёргарлик кўра оладиган жойлар жуда кам.

Ричард Паунд коронавирусни Ташкилий қўмита «дуч келишига тўғри келадиган» «янги уруш» деб атади. У спортчиларни машғулотларни давом эттиришга ундади. Унинг сўзларига кўра, ишончсизлик жиддий муаммодир ва ХОҚ ҳар қандай қадамида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ билан маслаҳатлашиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан