Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус хавфи сабаб ўқитувчи ва талабаларнинг хорижга чиқиши чегараланади
4.03.2020 11:54,  
402

Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртимиздаги олий ўқув юртлари ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида  профилактик чора ва назоратни  кучайтириш, тегишли санитария тадбирларини амалга ошириш орқали мураббий  ва талаба-ўқувчилар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги билан ҳам қўшма қарор қабул қилди.

Унга кўра, ўқитувчи ва талабаларни ўқиш, малака ошириш ва тажриба алмашуви бўйича алоҳида кўрсатма бўлмагунча  хорижга, айниқса, коронавирус инфекцияси қайд этилган давлатларга чиқишларини чегаралаш, барча халқаро тадбирлар, олимпиадалар ва шу каби бошқа тадбирларни ҳам  ўтказмаслик ва уларда қатнашиш учун чет мамлакатларга бормаслик ҳамда Ўзбекистонга келаётган чет эллик талаба ва ўқитувчиларнинг вақтинчалик киришини чегаралаш чораларини қатъий кўриш вазифалари белгиланди.

Шунингдек, мазкур ҳужжат билан таълим муассасаларида талабаларнинг ҳар кунлик тана ҳароратини ўлчаш, кунлик кузатувларни олиб бориш, ўткир респиратор инфекция касаллиги белгилари аниқланганларни тиббий пунктга олиб бориш, талаба ва ўқувчиларнинг шахсий гигиена қоидаларига амал қилишларини мунтазам назорат қилиш, аудиториялар, талабалар турар жойлари ва бошқа хоналарда кунлик дезинфекция тадбирларини мунтазам  ўтказиш, танаффус вақтларида барча хоналарни шамоллатиш каби профилактик тадбирларни қатъий амалга ошириш кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш учун шароит яратиш, талаба ва ўқувчиларга қўлларини кунига бир неча маротаба совунлаб ювишини тавсия қилиш, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан  коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича тайёрланган  тарқатма материалларни барча талабаларга етказиш каби вазифалар ҳам акс этган. Бундан ташқари, санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва дезинфекция тадбирларини бажарилиши бўйича ҳар бир таълим муассасанинг раҳбари шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан