Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусда ўпка яллиғланиш жараёни бошланганини қандай тушуниш мумкин?
8.08.2020 15:11,  
2065

Anhor.uz таҳририяти COVID-19 га чалинган беморларни даволовчи фтизиатр Надежда Шкловес билан коронавирусли пневмония одатий пневмониядан нимаси билан фарқ қилиши, уни даволаш ва реабилитация қилиш методлари ҳақида суҳбатлашди:

— COVID инфекциясининг одатий кечиши бир нечта характерли босқичга эга. Биринчи ҳафтада — бу ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ), у эҳтимол унчалик кучли намоён бўлмас. Бу даврда одам ўзини деярли соғлом ҳис қиладиган кунлар бўлиши мумкин.

Ҳарорат кўтарилган биринчи кундан бошлаб, касалликнинг дастлабки кунларини ҳисоблаш бошланади. Баъзида буни аниқлаш қийин, чунки у унчалик кўтарилмаслиги ҳам мумкин 37,2 – 37,5. Бундай ҳолатларда ҳароратни тушириш тавсия этилмайди — бу организмнинг табиий ҳимоя реакцияси. Яхшиси, истеъмол қилинадиган суюқлик миқдорини оширган маъқул.

Бешинчи-еттинчи кунларда — айрим ҳолларда ҳарорат яна кўтарилади. Кўп ҳолларда бу пневмония ривожланиши эҳтимоли (аммо бундай бўлмаслиги ҳам мумкин) ҳақида далолат бериши мумкин.

Жуда камдан-кам ҳолларда касалликнинг биринчи ҳафтасида оғир намоён бўлишлар кузатилади. Бундай ҳолатларда одам биринчи «сигнал»ни сезмаган бўлиши мумкин. Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш тажрибасидан шуни айтишим мумкинки, энг ёмон кун — бу ўнинчи кун. Одатда, аҳволнинг ёмонлашиши ана шу кунга тўғри келади.

Бемор ҳолатининг кундалик мониторингини олиб бориш, яъни ҳарорат, пульс, нафас олиш частотасини, иложи борича қоннинг кислород билан тўйинишини (сатурацияни) қайд этиш жуда муҳим.

Баъзида нафас олиш частотасига эътибор қаратилмайди, бу эса жуда муҳим аломат. Уни бемор сезмайдиган тарзда санаш керак: қорин ёки кўкрак қафаси ҳаракатлари қайд этилади, юқорига-пастга (нафас олиш-чиқариш) — бу битта нафас олиш цикли. Ушбу циклларнинг бир дақиқа ичидаги сони ҳисобланади. Нормал ҳолатда нафас олиш частотаси жинсга ва ёшга боғлиқ, у дақиқасига 12-20 диапазонида бўлиши мумкин. Нафас олиш частотасини динамикада, кунлар бўйича баҳолаш ва нафас олишнинг пульс билан нисбатини кўриш зарур. Юрак қисқаришлари частотаси нафас ҳаракатларидан тўрт баравар кўп бўлиши керак.

Қўшимча аломатлар ҳам қайд этилади: беҳоллик, ҳансираш, тернинг кўп миқдорда ажралиб чиқиши. Уларни 0 дан 5 гача шкала бўйича баҳолаган маъқул, бу ерда 0 — аломатлар йўқлиги, 5 — уларнинг яққол намоён бўлиши. Ҳид, таъм билишнинг бузилишига, диареяга эътибор қаратиш лозим.

Гриппли пневмониядан фарқли ўлароқ, негадир коронавирусли пневмонияда беморлар қоннинг кислород билан тўйиниши паст бўлишини ҳам анча яхшироқ кўтаришади. Шунинг учун фақат диққат билан кузатиш жиддий чоралар кўрилиши керак бўлган пайтни ўтказиб юбормаслик имконини беради.

Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, касаллик ҳатто аломатсиз кечганида ҳам ўпкада у ёки бу ўзгаришлар бўлади. Улар тарқалишининг олдини олишнинг имкони йўқ, шу боис доим факт бўйича даволашади.

Агар ҳарорат кўтарилиши, нафас олиш етишмовчилиги, қоннинг кислород билан тўйинишининг пасайиши кўринишидаги намоён бўлишлар йўқ бўлса, унда фаол даволаш ишларини ўтказиш шарт эмас.

Тадқиқотлар антибиотикларнинг, гормонларнинг эрта тайинланиши касалликнинг кечишини ёмонлаштириши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан