Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусдан ўлиш хавфини оширадиган 3 омил
18.04.2020 14:04,  
1786

Англия бош шифокори Крис Уитти коронавирус инфекцияси ва ўлим хавфини оширадиган асосий омилларни айтиб ўтди. Тегишли видео YouTube каналига қўйилди.

Шифокор беморнинг ёши биринчи омил эканлигини айтди. Шунинг учун пандемия пайтида кекса одамларни биринчи навбатда ҳимоя қилиш керак, деди Витти.

Бундан ташқари, сурункали касалликлар билан оғриган одамлар хавф остида. Унга кўра, коронавирусдан вафот этган беморларнинг 90 фоизга яқини олдин камида битта сурункали касалликка чалинган.

Учинчидан, эркакларга аёлларга қараганда юқтириш эҳтимоли кўпроқ, аммо бунинг сабаблари «аниқ эмас». Шундай қилиб, жинс фактори ҳам яна бир омил сифатида келтирилмоқда.

Covid-19 пандемияси дунёнинг деярли барча давлатларини қамраб олди. Worlometrs порталининг маълумотларига кўра, бугунги кунда 2,2 миллиондан ортиқ инфекция қайд этилган, 154 мингдан ортиқ одам вафот этган. Буюк Британияда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 108 692 кишига етди, 14 мингдан кўпроқ одам вафот этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан