Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусдан соғайганлар сони 3900 нафарга яқинлашди
13.06.2020 22:11,  
120

Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Тошкентда 21 нафар ва Навоийда 14 нафар, жами 37 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Шу тариқа Қорақалпоғистонда жами касаллик қайд этилганлар  сони 138 нафар бўлиб, эндиликда шундан 136 нафари тузалди. Айни пайтда бу худудда даволанаётганлар сони 2 нафарни ташкил этиб, коронавирусдан холи бўлишга яқин турибди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида жами касаллик аниқланганлар сони 2713 нафар бўлиб, эндиликда шундан 1875 нафари соғайди.
Айни пайтда пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида 827 нафар инфекцияга чалинган бемор даволанмоқда. 

Навоийда эса шу пайтгача 260 ҳолатда касаллик қайд этилган. Бугун вилоятда  шифо топганларнинг сони 181 нафарга етди. Шу кунларда навоийлик шифокорлар 79 нафар бемор ҳаёти учун учун курашмоқда.

Шундай қилиб, ҳозирги соатгача  мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар  сони  3874 нафарни ташкил этмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан