Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон коронавирусдан хавфсизлик даражаси бўйича жаҳонда нечанчи ўринда?
9.06.2020 08:10,  
1807

Deep Knowledge Group компанияси ва нотижорат ташкилотларнинг консорциуми (Гонконгда 2014 йилда ташкил этилган Deep Ventures Knowledge инвестиция фондига тегишли) ҳисоботига кўра, Ўзбекистон коронавирусдан хавфсизлик даражаси бўйича дунёда 121-ўринни эгаллади.

Ҳисобот катта маълумотлар базаси асосида тайёрланган. Таҳлилчилар карантин самарадорлиги, коронавирус ҳолатларини мониторинг қилиш ва аниқлаш, соғлиқни сақлаш тизимининг тайёргарлиги ва давлат томонидан қабул қилинган чоралар самарадорлиги каби омиллар бўйича 130 миқдорий ва сифат параметрлари ва 11,400 дан ортиқ маълумотлар элементларини ўрганишди. Умуман олганда, мутахассислар 200 мамлакатни ўрганишди.

Кучли ўнликка Швейцария, Германия, Исроил, Сингапур, Япония, Австрия, Хитой, Австралия, Янги Зеландия, Жанубий Корея киради. Сўнгги ўринларни Либерия, Афғонистон, Чад, Мали, Руанда, Жанубий Судан эгаллади.

Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон ўнинчи ўринни эгаллади. Минтақадаги давлатлар рейтинги қуйидагича:

  • Грузия (39 ўрин);
  • Россия (61 ўрин);
  • Беларус (63 ўрин);
  • Украина (66 ўрин);
  • Қозоғистон (71 ўрин);
  • Озарбайжон (75 ўрин);
  • Арманистон (81 ўрин);
  • Молдова (82 ўрин);
  • Қирғизистон (108 ўрин);
  • Ўзбекистон (121 ўрин);
  • Тожикистон (124 ўрин);
  • Туркманистон (131 ўрин).

9 июн 8:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 4440 та коронавирус ҳолати қайд этилган. 18 нафар бемор вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан