Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусга чалинганлар Ўзбекистоннинг қайси ҳудудидан? Беморлар қаерда даволанмоқда?
31.03.2020 16:08,  
1660

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан хасталанганлар 158 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 73 нафари эркак, 85 нафари аёллар бўлса, шундан 5 нафари вояга етмаган болалардир.

Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг аксарияти пойтахтимизда муолажа олишмоқда ва улар орасида юртимизнинг турли ҳудудларидан бўлган фуқароларимиз ҳам бор.

Жумладан, ҳозирда Тошкент шаҳрида юртимиз бўйича энг кўп бемор, яъни Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида жами даволанаётган 92 нафар бемордан 7 нафари соғайган бўлса, 1 нафари вафот этган.

Ҳудудлар кесими бўйича: Тошкент шаҳридан 73, Бухородан 2, Қашқадарёдан 2, Навоийдан 2, Самарқанддан 7, Сирдарёдан 1 ҳамда Тошкент вилоятидан 5 нафар бемор пойтахтимиздаги ушбу тиббиёт муассасасида даволанмоқда.

Қолган 66 нафар бемор (шундан бир нафари вафот этган) мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанмоқда.

Жумладан, Фарғона вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 26 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Фарғона ушбу кўрсаткич билан Тошкент шаҳридан кейинги ўринда туради. Уларнинг 9 нафари фарғоналик. Қолган 4 нафари андижонлик, 1 нафари жиззахлик, 3 нафари самарқандлик,7 нафари пойтахтлик, 2 нафари Тошкент вилоятидан. Касалликка чалинганларнинг 17 нафари шу йилнинг 25 март куни битта рейсда Туркиядан Фарғонага чартер рейсда келишган йўловчилар орасида аниқланган. Шу куниёқ улар стационар карантинга олиниб, касаллик тасдиқлангач ихтисослашган тиббиёт муассасасига ўтказилган.

Наманган вилоятида эса 15 ҳолатда ушбу инфекция аниқланган. Уларнинг 13 нафари 12 ва 13 март кунлари Туркия сафарида бўлиб қайтишган икки нафар коронавирус инфекцияси билан касалланган фуқародан юқтириб олишган. Айни пайтда беморлар вилоят юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонада даволанмоқда. Илгари хабар берганимиздек, бир нафар бемор вафот этган.

Андижон вилоятида 8 нафар бемор бор ва уларнинг барчаси андижонликлар. Бундан ташқари бошқа вилоятларда яна 6 нафар андижонлик бемор бор — 2 нафари Бухорода, 4 нафари Фарғонада вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Ҳозирда бир нафар хоразмликда ушбу инфекция тасдиқланган. Аммо вилоят юқумли касалликлар шифохонасида бундан ташқари, яна 5 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 2 нафари сурхондарёлик, 1 нафари бухоролик, 1 нафари қорақалпоғистонлик, 1 нафари эса фарғоналик ҳисобланади.

Бухоро вилоятида 8 нафар, жумладан, Андижон ва Самарқанд вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилояти ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан 1 нафардан бемор даволанмоқда. Уларнинг 4 нафари 22 март куни Истанбул – Бухоро чартер рейсида ва яна 4 нафари эса 24 март куни Москва – Бухоро чартер рейсида келган ва карантинга олинган, касаллиги тасдиқланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Бундан ташқари, юқорида таъкидлаганимиздек, Москвадан чартер рейсида келиб, касаллиги тасдиқланган 2 нафар бухоролик пойтахтимизда ва 22 мартда Москвадан чартер рейсида Урганчга учган бир нафар ушбу вилоят фуқароси Хоразм юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Айни вақтгача уч нафар қашқадарёликда ушбу инфекция аниқланган. Шундан бемор билан мулоқот орқали ушбу инфекцияга чалиниб бир нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган бўлса, қолган 2 нафари 21 март ва 28 март кунлари Москвадан келган шаҳрисабзлик ва яккабоғлик фуқароларда аниқланган. Улар пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида муолажа олишмоқда.

Навоий вилоятидан ҳам 2 нафар асли ушбу ҳудуддан бўлган ва касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлган фуқарода инфекция аниқланиб, вилоят юқумли касалликларга ихтисослашган муассасада даволанмоқда.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ҳақида батафсил маълумот бериб боришда давом этишини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан