Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусни тест топширмасдан, дорисиз енгса бўладими?
31.07.2020 13:12,  
931

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарилди.

— Шифокорларнинг ташхисига кўра, акам касалликни енгил кечирмоқдалар,  дори воситаларисиз даволаш билан организм касалликни ўзи енгиб чиқиши мумкинми? Лекин ПЦР тест топширмадик, буни аниқ билиш учун тест топшириш шартми?

— Ҳа, шундай ҳам бўлиши мумкин.  Аниқ маълумотларга кўра, контактда бўлган аҳолининг 80%да касаллик симптомларсиз дейиладиган енгил кечувида ўтади.

Мазкур беморларда иммун тизим яхши ривожланган ва фаолият юритади.  Бу ҳолатларда иммун тизимни қўллаб туриш мақсадида, шахсий гигиена қоидаларига ва карантин талабларига риоя қилиш ўта муҳим ҳисобланади. Яъни:

- томоқни тез-тез турли эритмаларда чайиб туриш: кунига 8 мартадан кам бўлмаган ҳолда;

- кунига 3-4 литр суюқлик ичиш;

- соғлом овқатланиш: овқат рационида мева ва сабазвотлар истеъмол қилиш;

- С-витаминига бой маҳсулотларни – лимон, наъматак, малина-чойларни ичиш;

- булғор қалампири, пиёз ва кўкатлар истеъмол қилиш;

- Шу билан бирга, тез-тез нафас гимнастикалари, енгил юриш ва   машқларни бажариб туриш тавсия этилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан