Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавируснинг «Британ штамми»да ўлимлар сони нега кўп — ЖССТ эксперти изоҳи
23.01.2021 17:43,  
550

Коронавирус инфекциясидан ўлим ҳолатлари сони ўсиши фақат янги штаммлар пайдо бўлиши билан боғлиқ эмас. 22 январь куни ўтказилган брифингда ЖССТ эксперти Мария ван Керкхове шундай баёнот берди.

Эксперт Буюк Британия олимларидан янги штамм касалликни янада оғирлаштириш билан бирга, кўпроқ ўлим ҳолатларига олиб келиши мумкинлиги тўғрисида маълумот олинганини айтди.

«Бироқ бошқа бир омилни ҳам ҳисобга олишимиз шарт. Трансмиссивлик, яъни касаллар сонининг ошиши стационар ва интенсив терапия бўлимларида ётган беморлар сони янада кўпайганини ҳам англатади. Оқибатда соғлиқни сақлаш тизимига босим юки ошиб кетяпти, шунинг учун ҳам ўлимлар сони кўпаймоқда», — деди Мария ван Керкхове.

Коронавирус ҳар қанча мутацияга учрашидан қатъи назар, аввало инфекция тарқалишининг олдини олишимиз шарт, таъкидлади мутахассис.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон янги штамм кўпроқ ўлимга сабабчи бўлаётганини маълум қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан