Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавируссиз Туркманистон: бозорлар, савдо марказлари ва ресторанлар ёпилмоқда
21.07.2020 17:15,  
644

Туркманистонда 21 июлдан 1 августгача йирик савдо марказлари ва бозорлар фаолияти санитария ва дезинфекция ишлари учун тўхтатилади. Фақатгина озиқ-овқат маҳсулотлари ва кундалик эҳтиёжга эга маҳсулотлар бўлимлари ўз фаолиятини давом эттиради.

Шунингдек, ушбу даврда хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналари: кинотеатрлар, театрлар, истироҳат боғлари, ўйин аттракционлари, музейлар, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, ҳаммом, кимёвий тозалаш корхоналари вақтинча ёпилади. Спорт иншоотлари (бассейн, фитнесс ва аэробика тўгараклари), қисқа муддатли пуллик курслар ва ўйин марказлари ҳам вақтинча ёпилади.

21 июлдан ойнинг охирига қадар умумий овқатланиш корхоналари ишламайди - ресторан, кафе, бар, ошхоналар ва чойхоналар. Шу билан бирга, умумий овқатланиш корхоналари буюртма қилинган таомларни аҳолига етказиб бериш хизматини ташкил қилиши мумкин.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, шунингдек, муассасалар ва корхоналарга ишчиларни аста-секин меҳнат таътилларига юбориш тавсия этилади.

Одамлар гавжум бўлган жойларда 2 метрдан хавфсиз масофани сақлаш керак.

Расмий статистика бўйича Туркманистон Марказий Осиёдаги коронавирусдан холи ягона мамлакат. 

Аввалроқ Туркманистон темир йўлда йўловчилар ташишни 23 июлга қадар тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди. Масжидлар ҳам худди шу санагача ёпилган. Шунингдек, аҳоли "ўпкасига чанг тушмаслиги учун" ниқоб кийиш тавсия қилинган эди.

Ашхободда коронавирус аломатлари билан касалхоналарга тобора кўпроқ қабул қилинмоқда. Уларнинг барчасига пневмония ташхиси қўйилган.

Озодлик радиосининг туркман хизмати хабарига кўра, пойтахт касалхоналарида ҳар куни ўнлаб одамлар ҳалок бўлмоқда. 1-шаҳар касалхонасида вазиятнинг гувоҳи бўлган ашхободлик бир киши, Коши қишлоғида жойлашган ушбу муассаса беморлар билан тўлиб-тошганини ва вазият жуда оғир эканлигини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан