Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавируснинг янги тури Ўзбекистонга яқинлашиб қолмоқда
4.01.2021 21:06,  
2989

Коронавируснинг янги Буюк Британияда аниқланган янада юқумлироқ экани айтилаётган штамми Ўзбекистон чегараларига тобора яқинлашяпти", - дея ёзмоқда Qalampir.uz. Бир неча кун олдин Туркияга кириб борган "британча" штамм, эндиликда Кавказортида ҳам аниқланди.
Грузиялик шифокорлар мамлакатда илк бор коронавируснинг Буюк Британияда пайдо бўлган турини аниқлашди. Бу ҳақда Грузия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Касалликларни назорат қилиш ва жамоат саломатлиги миллий маркази матбуот хизмати хабар берди.
“Биз учта шубҳали ҳолатни ўргандик. Иккита ҳолатда янги штамм аниқланмади, бироқ учинчисида, декабр ўрталарида олинган намуналарда “британча” штаммга хос  мутасия ирсияти аниқланди”, дейилади хабарда.
 
Ташкилот маълумотига кўра, бемор 50 ёшдан ошган эркак киши. Унинг аҳволи қониқарли. У изолясияга олинган ва у билан алоқада бўлганлар аниқланган.
Маълумот учун, бугунги кунда Грузияда 229 763 кишида коронавирус аниқланган. 222 405 нафар бемор соғайган ва 2 628 нафари вафот этган.
Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябр ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябр ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқланганидан сўнг, 20 дан ортиқ давлат ушбу мамлакат билан транспорт алоқаларини тўхтатди.
Йўловчи ташишни тақиқлаш қайсидир давлатда йил охиригача, қаердадир январ охиригача амал қилади. Буюк Британиянинг ўзида карантин чекловлари максимал даражага кўтарилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан