Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коррупцияга йўл йўқ
21.02.2021 11:30,  
98

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича: 2021 йил 20 феврал куни Қашқадарё вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасида коррупсияга қарши курашиш сиёсати ва коррупсияга йўл қўймасликка йўналтирилган амалий чора-тадбирлар” мавзусида тақдимот бўлиб ўтди. Унда барча шаҳар-туман ички ишлар органлари онлайн тарзда қатнашди.

Тақдимотда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ташкил этилиши, соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агентликнинг қонуний мақоми, асосий вазифа ва фаолият йўналишлари, ваколатлари, коррупсияга қарши “комплекс-назорат” тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар йўналиши ҳақида иштирокчиларга тушунчалар берилди. Коррупцияга қарши “комплекс-назорат” тизимини жорий этишда эришилган асосий натижалар тўғрисида маълумотлар иштирокчиларга қизиқиш уйғотди.

Тақдимотдан сўнг Қашқадарё вилояти ИИБ соҳа-хизматлари ходимларидан аноним сўровномалар олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан