Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Косонда Captiva уриб юборган йўловчи вафот этган: автомашина туман ҳокиминики экани айтилмоқда
15.01.2021 20:04,  
424

Қашқадарё вилоятининг Косон шаҳрида 2020 йил 12 декабр куни юз берган автоҳалокат натижасида пиёда воқеа жойида вафот этган. Автомобил Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораевники экани айтилмоқда.

Марҳумнинг қариндошларидан бири А.О Kun.uz нашрига мурожаат қилган ва воқеани ҳикоя қилиб берган.

«Косон шаҳридаги Кўп тармоқли марказий поликлиника яқинидаги пиёдалар ўтиш йўлкасида автоҳалокат юз берган. Натижада 60 ёшли Шерали Жумақулов воқеа жойида вафот этган.

У пиёдалар ўтиш йўлкасидан ўтаётганида Captiva русумли автомашина уриб юборган. Унинг ўғли Рустам Жўраев туман ИИБга бир неча марта мурожаат қилишига қарамай, воқеа ва тергов юзасидан ҳеч қандай маълумот беришмаган.

Рустам Жўраев суриштирганида маълум бўладики, Captiva туман ҳокими Асрол Бойқораевнинг хизмат машинаси экан.

Ҳужжатларда эса «Гувалак» маҳалласида яшовчи Раҳим Жўраев ҳодиса вақти рулда бўлгани ёзилмоқда. Аслида эса Раҳим Жўраев ўша куни рулда бўлмаган – у ҳодисадан кейин шошилинч равишда ҳайдовчи сифатида ишга олинган. Машинани туман ҳокимининг ўзи ёки унинг ўғли ҳайдагани тахмин қилинмоқда. Бугун туман ИИБга ариза беришга кетяпмиз», деган А.О.

Мурожаат муаллифининг маълум қилишича, ўша куни воқеа юз берган жойда бўлган гувоҳлар ЙТҲ кечки соат 20:00 атрофида содир этилганини айтишган. Автоҳалокатни содир этган 70 027 КАА давлат рақамли Captiva ичида туман ҳокими, хотини ва қизи бўлган.

Шу воқеадан сўнг ҳокимнинг ҳайдовчиси алмаштирилган. Айб Раҳим Жўраевнинг зиммасига юкланмоқда, у эса айбсизлигини таъкидлаяпти.

«Мурожаат қилишимдан мақсад — нега ҳеч ким ҳолатни ўрганмаяпти ва айбсиз одам айбдор қилиняпти?», дея савол қўймоқда мурожаатчи.

Маълум қилинишича, Шерали Жумақулов 5 фарзанднинг отаси бўлган.

«Ушбу автоҳалокат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган. Ҳодиса оқибатида инсон вафот этгани туфайли иш юритув вилоят ИИБ тергов бошқармасига ўтказилган», деди Косон туман ИИБ ТБ терговчиси Ҳусниддин Валиев.

ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова ушбу ҳодиса вилоят ИИБ тергов бошқармаси назоратидалигини, вилоят ИИБ сайтида бу борада расмий маълумот эълон қилинишини айтиб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан