Россиянинг Красноярск ўлкаси Курагинский туманида тўғон вайрон бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Россия ФВВ маълумотларига кўра, 13 киши ҳалок бўлган, яна 13 кишининг тақдири номаълумлигича қолган. Ҳодиса Тошкент вақти билан тонгги тўртда Сейба дарёси бўйидаги Шетинкино қишлоғи яқинида рўй берган. Натижада, олтин қазиб чиқариладиган олтин кони ишчилари яшайдиган, ҳар бири 40 кишига мўлжалланган иккита ётоқхона сув остида қолган.
Россия Федерация Прокуратураси иш вақтида хавфсизлик қоидаларининг бузилиши моддаси билан жиноий иш очган.
Красноярск ўлкаси губернатори Александр Усс тонгда воқеа жойига етиб келган.
Ҳозирда воқеа жойида 270 яқин киши, 50 га яқин техника, жумладан авиация ишламоқда.