Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кун ҳисоботи: долларнинг янги курси, Ўзбекистоннинг энг йирик банкида ислоҳот ва мўъжиза туфайли омон қолган сирдарёлик қизалоқ
2.12.2019 22:24,  
336

2 декабрь куни юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан Sof.uz дайжестида таништирамиз.

Ўзбекистонда доллар яна кўтарилди

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 3 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Энди ҳокимлар истаган одамига машина, уй совға қилолмайди

Молия вазирлиги давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи Жамшид Абруевнинг айтишича, бундан буён ҳокимлар истаган одамига машина, уй совға қилолмайди, фақатгина маҳаллий кенгашлар маъқуллаган йўналишларга қўшимча даромадларни ишлатишлари мумкин.

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво сақланиб қоладими?

Ҳафтанинг охирига бориб, жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи томондан нисбатан салқин ва нам ҳаво оқимларининг кириши кутилмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” маҳаллий авиарейслар учун 50% гача чегирмалар эълон қилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Янги йил байрами муносабати билан 2019 йил 31 декабрдан 2020 йил 2 январгача республика бўйича қатновларда 30% дан 50% гача чегирмалар эълон қилди.

ФВВ 15 метрлик ўрага тушиб кетган қизалоқни қутқарди

30 ноябр куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида жойлашган "Мираж-1" боғдорчилик дала ҳовлиларида яшовчи Лобар Мардова Фавқулодда вазиятлар бошқармасига қўнғироқ қилиб, Вишнёва кўчаси 94 уйнинг орқа томонидаги оқава сувларини тортиб олиш учун мўлжалланган 15 метр чуқурликдаги ўрага, 2016 йилда туғилган Дилноза Мақсудова тушиб кетганлигини айтиб уни чуқурдан олиб чиқишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Ўзбекистоннинг энг йирик банки ислоҳ қилинмоқда

Ўзбекистондаги энг йирик банк Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан