Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кунига 50 та баённома ёзиши айтилган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
21.06.2021 07:56,  
504

Ижтимоий тармоқда «Кунига 50 та баённома ёзадиган ГАИ» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ изоҳ берди.

Қайд этилишича, 2021 йил 16 июнь куни ижтимоий тармоқда «Кунига 50 та баённома ёзадиган ГАИ» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа ўрганилганда, 2021 йил 14 июнь куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.С. Ангрен шаҳар, Ибн Сино кўчасида Lada Largus русумли автомобиль ҳайдовчисини хавфсизлик камаридан фойдаланмагани боис тўхтатган ва унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган.

Видео лавҳада ҳайдовчининг талабига кўра, ЙПХ ходими томонидан кўрсатилган дислокация кўчирмасининг муддати 2020 йил қилиб белгилангани айтилган.

Шунингдек, ҳайдовчи телефонда мулоқот қилган бўлим бошлиғи С.А. ЙПХ ходими хавфсизлик камари бўйича кунига 50 та баённома ёзиши кераклигини таъкидлаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан