Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кунлик коронавирус юқтирганлар сони 400 дан ошди - Ўзбекистон
9.07.2020 08:56,  
29

8 июль, чоршанба куни Ўзбекистонда 422 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Шу вақтга қадар кунлик аниқланишлар сони 400 га етмаганди.

Коронавирус бўйича статистика ҳар кунгидек уч марта соат 10:00, 17:00 ҳамда 23:30 да бериб борилмоқда.

422 ҳолатдан 295 нафари карантин муассасаларида, 127 нафари аҳоли орасида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусдан вафот этиш бўйича ҳам кунлик антирекорд янгиланди - бир кунда 5 нафар. Вафот этганларнинг 3 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикаси ва яна 1 нафари Навоий вилоятида.

Шунингдек Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 249 нафар фуқаро соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 11092 нафар бемордан 7060 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 63 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3987 нафар бемордан 31 нафари оғир, 12 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан