Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Kun.uz» ўчириб ташланган мақоласини қайта эълон қилди ва ОАВга босим ўтказилганини билдирди
19.09.2020 19:07,  
1637

«Kun.uz» нашрида Қашқадарёнинг Китоб туманида маҳаллий маъмурият камбағаллик рўйхати («темир дафтар»)га киритилмаган шахсларга ер ажратиб берилгани тўғрисида мақола эълон қилингани, бироқ у кейинроқ ўчириб ташланган эди.

Ўчириб ташланган материал «Daryo.uz» ва «Gazeta.uz» нашрларида эълон қилинганидан сўнг ижтимоий тармоқларда блогерларнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди. 19 сентябрь куни «Kun.uz» ушбу мақолани қайта эълон қилди ва уни «турли шахслар ўз амал ва имкониятларидан фойдаланиб, қўнғироқлар билан мақолани сайтдан ўчиртиришганини» билдирди.

«Темир дафтарʼ бўйича навбатдаги спектакль. Ролларда яна маҳалла раиси ва туман мутасаддилари» сарлавҳаси остидаги мақола 15 сентябрь куни соат 21:20 да эълон қилинган (у 15 минг мартадан кўпроқ ўқилган), аммо кўп ўтмай ўчириб ташланган ва унинг нусхаси Google кешида сақланиб қолган.

Мухбирлар томонидан Қашқадарёга уюштирилган пресс-тур чоғида тайёрланган ушбу мақола эълон қилингач, турли шахслар ўз амал ва «имконият»ларидан фойдаланиб, қўнғироқлар билан мақолани сайтдан ўчиртиришди. Бироқ бу хатти-ҳаракат тескари самара бериб, журналист ва блогерларнинг диққат марказига тушди ва мақола бошқа платформалар орқали янада кенгроқ тарқала бошлади.

Чунки мақолада ҳеч кимга туҳмат қилинмаган, воқеа бор бўй-басти билан кўрсатилган. Зеро давлат раҳбари ва ҳукуматнинг аҳолига ижтимоий ёрдам бериш борасидаги қарор ва топшириқларини бажаришда жойлардаги раҳбарлар ҳайбаракаллачилик ва кўзбўямачиликка йўл қўйишаётгани ҳаммада ҳақли эътироз уйғотмоқда.

Боз устига, давлат раҳбари ҳар чиқишида сўз эркинлигини таъминлаш ва жамоат назоратини кучайтириш ҳақида гапириб турган бир даврда эскича ишлашга ўрганиб қолган айрим амалдорларнинг кўзбўямачилик ва сўз эркинлигини бўғишга қаратилган хатти-ҳаракатлари бундан буён мана шундай тескари самара беришини англаб олишлари керакмикан...

«Kun.uz» таҳририяти

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан