Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кушербаев қамоқхоналардаги қийноқлар нега ёпиқлигича қолаётганининг сабабини айтди
13.02.2021 10:42,  
488
 
Қуйи палатадаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида Омбудсманнинг 2020 йилги ҳисоботи тингланди. Унда депутат Расул Кушербаев Омбудсманнинг 2019 йилги ҳисоботида 139 маҳбусдан қийноқлар юзасидан шикоят келиб тушгани, лекин бу тасдиқланмаганига эътибор қаратди.

Расул Кушербаев қамоқхоналарда қийноқлар нега аниқланмаётганига изоҳ бериб, қамоқхоналардаги тиббиёт ходимлари Ички ишлар вазирлиги тизимига бўйсунишини танқид қилди.

«Қамоқхоналардаги қийноқлар факти ўша муассасадаги тиббиёт ходимлари хулосаси билан тасдиқланади. Муассаса тиббиёт ходими эса ўз-ўзидан ИИВ тизимига бўйсунади. Бу – жазони ижро этиш муассасаларида нега қийноқлар аниқланмаётганига жавоб. Ўтган йилги ҳисоботда Омбудсман бу масалада ИИВнинг бу борадаги йўриқномасини бекор қилиш ва у ердаги тиббиёт хизматини тўғридан-тўғри Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйсинувига бериш таклифини берган. Шу масала очиқ қолиб кетди. Ҳозир бизга қамоқхоналардаги тиббий хизматнинг бўйсунувини ИИВдан олиб, ССВга беришга нима халақит беряпти?» — деди Расул Кушербаев.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова эса ўтган йилги ҳисобот эшитувида иштирок этмаганини таъкидлаб, унда қатнашган масъул ходимлардан бу борада қандай ишлар амалга оширилгани бўйича маълумот беришларини сўраган. Агар ўрганишлар амалга оширилмаган бўлса, бу йил бу масала ўрганиб чиқилишини билдирган.

«Бу асосан иккала вазирликнинг келишувига боғлиқ. Бизнинг ташкилот ҳозир ҳам шу фикрда. Шунинг учун бу таклиф депутатлар томонидан қўллаб-қувватланса, муаммо ечилади. Яқинда 13-колонияга ҳам бориб келдик. Ойлик масаласи жуда ҳам паст. Шу масала бўйича ҳам бизга ўз дардларини айтиб ўтишди. Бу масалаларни биргаликда ўрганиб, ечимини топса бўлади», — дейди Омбудсман котибият мудири Саидбек Азимов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан