Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Куз-қиш мавсумида касалликнинг авж олиб кетиш эҳтимоли бор – Нурмат Отабеков
18.09.2020 16:44,  
376

ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков куз-қиш мавсумида касаллик авж олиб кетиш эҳтимоли ҳақида гапирди:

"Куз-қиш мавсуми грипп, парагрипп, ўткир респиратор касалликлар авж оладиган давр ҳисобланади.

Коронавирус қўзғатувчиси ҳам нам ва паст ҳароратни яхши кўради. Ҳамма вируслар сингари коронавирус қўзғатувчисига ҳам иссиқ ва қуруқ ҳаво ноқулай ҳисобланади ва бундай шароитда касаллик вируси тезда нобуд бўлиши мумкин.

Биз ҳали билмаймиз юртимизга хос бўлган респиратор касалликлар вируси билан коронавирус қўзғатувчиси қандай чиқишар экан.

Микроорганизмлар ҳаётига хос бўлган антогонизм ва синергизм тушунчалари бор.

Агар одамларда учрайдиган респиратор касалликлар вируси ва коронавирус бир бирига антогонист бўлса ва кишида бошқача синергист мавжуд бўлса бошқача эпидемик вазиятни кузатишимиз мумкин бўлади.

Лекин нима бўлганда ҳам ушбу мавсумда касалликнинг кўтарилишини башорат қилсак тўғри бўлади" - деди мутахассис.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан