Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Кузьминка" метро бекатидаги муштлашув туфайли 50 га яқин мигрант депортация қилинди
20.08.2021 08:38,  
165

Москванинг “Кузьминка” метро бекатида оммавий муштлашув содир этганлар устидан суд ҳукми чиқарилди. Унга кўра, 46 нафар мигрант Россия Федерациясидан чиқариб юборилди.

Суд органи қарори билан 87 нафар хорижлик чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига 90 кун муддатга жойлаштирилганди, – деди Москва шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Владимир Васенин. Ҳозиргача уларнинг 46 нафари мамлакатдан чиқариб юборилди.

Унинг аниқлик киритишича, бундан аввал 87 нафар хориж фуқаросига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган. Шунингдек, уларни Россия Федерациясига киритмаслик ва мамлакатда бўлиб туриш муддатини қисқартириш ҳақида қарор қабул қилинган. Саккиз нафар хориж фуқаросига эса ҳодиса бўйича безорилик бўйича жиноий иш очилган.

Эслатиб ўтамиз, Москва метросидаги оммавий муштлашув 12 июль куни юз берди. Ўшанда 102 киши ушланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан