Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






КХШТ Қозоғистонга тинчликпарварлик контингентини жўнатади
6.01.2022 09:03,  
338

«Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг мурожаати муносабати билан ҳамда Қозоғистон Республикасининг миллий хавфсизлиги ва суверенитетига, хусусан, ташқи аралашув натижасида юзага келган таҳдидни ҳисобга олиб, КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши, Коллектив хавфсизлик шартномасининг 4-моддасига мувофиқ, ушбу мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш мақсадида КХШТ кучларини чекланган муддатга Қозоғистон Республикасига юборишга қарор қилди», — деди КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши раиси, Арманистон бош вазири Никол Пашинян.

5 январь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистондаги тартибсизликларга сабабчи бўлган террорчи тўдалар «моҳиятан халқаро бўлиб, улар хорижда жиддий тайёргарликдан ўтгани, уларнинг Қозоғистонга ҳужумини эса тажовузкорлик ҳаракати сифатида кўриш мумкин ва керак»лигини айтганди.

КХШТнинг расмий ҳужжатларига кўра, «агар иштирокчи давлатлардан бири тажовузга (хавфсизлик, барқарорлик, ҳудудий яхлитлик ва суверенитетга таҳдид солувчи қуролли ҳужум) учраса, бу ушбу шартноманинг барча иштирокчи давлатлари томонидан тажовуз (хавфсизлик, барқарорлик, ҳудудий яхлитлик ва суверенитетга таҳдид соладиган қуролли ҳужум) сифатида баҳоланади».
 
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти котибиятининг хабар беришича, Қозоғистон томонининг ёрдам сўралган мурожаатида мамлакатдаги вазият «чет элдан тайёрланган бандит тузилмаларининг бостириб кириши» сифатида баҳоланган. 

Маслаҳатлашувлардан сўнг КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши «мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш мақсадида» коллектив тинчликпарвар кучларни Қозоғистонга чекланган муддатга юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан