Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






КХШТга аъзо уч мамлакат контингенти Қозоғистонни тарк этди
14.01.2022 14:13,  
154

КХШТнинг Қозоғистондаги Арманистон ва Тожикистон тинчликпарвар кучлари Россия ҳарбий космик кучларига қарашли ҳарбий-транспорт авиациясининг тўртта самолётида ватанига қайтарилди, деб хабар бермоқда РИА Новости мухбири.

Ил-76 самолётлари Алмати аэропортидан учиб кетган. Арманистонлик ҳарбийлар учта самолётда, тожикистонлик аскарлар бир самолётга учган, чунки улар Қозоғистонга ҳарбий техникалар билан келмаганди, дейилади хабарда.

Бундан сал аввалроқ ИЭЦ-2 станциясини қўриқлаётган Қирғизистоннинг аскарлари уйига қайтишган эди.

КХШТ тинчликпарвар кучларининг Қозоғистондаги амалиётларида Россия, Беларусь, Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистон контингентлари иштирок этди. Улар мамлакатдаги стратегик муҳим объектларни қўриқлашган. Маълум қилинишича, Арманистон контингенти "Аксай" нон комбинати ва "Дружба" насос станцисини, тожикистонлик тинчликпарвар кучлар Алматидаги ИЭЦ-1 станциясини қўриқлаган.

13 январь куни КХШТнинг Қозоғистондаги амалиётлари муваффақиятли якунлангани ҳақида эълон қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан