Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Lacetti” ва мотороллер иштирокидаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди
12.05.2020 12:15,  
187

2020 йилнинг 11 май куни соат 16:30 да, 36 ёшли А.Р., бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинасида Шўрчи тумани “Оқкамар” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-592 автомобиль йўлининг 6-километрида ҳаракатланиб келаётганида қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, ушбу йўналишдан келаётган 38 ёшли К.А., бошқарувдаги мотороллер билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этди

Натижада мотороллер ҳайдовчиси К.А., тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан