Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Латвия президенти рус тилли телеканалларни чеклашни таклиф қилди
11.02.2020 19:09,  
218

Латвия президенти Эгилс Левитс мамлакат кабелли тизимида Евроиттифоқнинг расмий тилларидаги телевизион дастурлар нисбатини кўпайтириш таклифи билан чиқди. 

Давлат раҳбари Сеймнинг (Латвия парламенти) инсон ҳуқуқлари ва жамоат ишлари комиссиясига айни таклиф билан мурожаат қилган. Унинг таклифига кўра, телевизион дастурларнинг 80%и Евроиттифоқ тилларида, 20%и эса хорижий тилларда бўлиши керак – рус тили Латвияда хорижий тил мақомида.

Левитснинг фикрича, кабел тармоқларининг фойдаланувчиларига ўз телевизорларида Латвия медиаси ва минтақавий дастурларни кўпроқ томоша қилиш имконини бериш керак. 

“Кучли ахборот майдони – мамлакат хавфсизлиги ва Латвиядаги демократия учун энг асосий омил. Латвия аҳолисининг сифатли ва турфа фикрли теледастурларни кўриш имконияти қонунчилик даражасида бўлиши керак. Бу Латвиянинг Европа маданий муҳитига мансублигини мустаҳкамлаб, аҳолининг Европа ахборот йўналишига қўшилишини таъминлайди”, дейди президент.      

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан