Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Лазги» Инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди
13.12.2019 12:11,  
180

«Хоразм Лазги рақси» Инсоният номоддий меросининг репрезентатив рўйхатига Ўзбекистон маданий меросининг ажралмас қисми сифатида киритилди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берди.

Бу ҳақдаги қарор 12 декабрь куни Колумбиянинг Богота шаҳрида ўтган ЮНЕСКОнинг Номоддий меросни асраш ҳукуматлараро қўмитаси мажлисида қабул қилинди.

Ўзбекистондан ЮНЕСКОдаги Ўзбекистон Элчиси У. Шодиев бошлиқ делегация иштирок этди.

Энди ЮНЕСКО тарафидан бу номоддий меросни асраш ва оммалаштириш бўйича режаларни ишлаб чиқади.

Эндиликда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ушбу рўйхатга «Бахшичилик» санъати ва этник спорт турларини киритиш учун ҳаракат бошланди.

Бугунги кунга қадар ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий мероси репрезентатив рўйхатига «Бойсун маданий муҳити» (2008), «Шашмақом» (2008), «Катта ашула» (2009), «Аския ижрочилиги» (2014), «Наврўз байрами» (2016), «Палов ва ош билан боғлиқ анъана ва қадриятлар» (2016) киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан