Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Россия, Беларус ва Қирғизистон президентларини “Қозоғистон биринчи президенти – Елбаси Нурсултон Назарбоев” ордени билан мукофотлаш тўғрисида қарорни имзолади, деб хабар қилди Акорда матбуот хизмати.
Қозоғистон давлат мукофотлари Беларус раҳбари Александр Лукашенко, Россия президенти Владимир Путин ва Қирғизистон етакчиси Сооронбай Жээнбековга берилди.
Токаев қарори имзоланган кундан бошлаб кучга кирди.