Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лукашенко Шавкат Мирзиёевнинг сиёсати ҳақида: «У билан Ўзбекистоннинг режалари ҳақида гаплашганда, ҳатто баъзида қўрқиб кетаман»
5.02.2021 21:22,  
1035

Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришилганини қайд этди. Бу ҳақда у 4 февраль куни мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Ўзбекистон элчиси Носиржон Юсупов билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Беларусь президенти матбуот хизмати.

Александр Лукашенко дипломатнинг икки мамлакат муносабатларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлаб ўтган. «Бизга жуда яқин, дўстона мамлакатнинг элчиси сифатида қилган барча ишларингиз учун сизга миннатдорлик билдирмоқчиман», — деган у.

Лукашенко элчига мустаҳкам соғлиқ ва Ўзбекистон манфаати йўлидаги ишларда кейинги ишларига муваффақият тилаган.

«Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасида амалга оширилган барча ишлар, алоқаларни ривожлантиришда сезиларли ютуқлар, авваламбор, дўстим Шавкат Миромонович билан боғлиқ. Аминманки, у Ўзбекистон қадрлайдиган киши. Унинг мустақил Ўзбекистон ривожланишининг маълум бир давридан кейин қилишни бошлаган ишлари эртага ижобий натижа беради», — деган у.

«Ўзбекистоннинг режалари ҳақида гаплашишни бошлаганимда баъзида қўрқиб кетаман — у барча нарсага қаттиқ ёпишмадимикан. Аммо ҳозирча ҳаммаси ўхшаяпти. Балки натижалар у қадар тез кетмаётгандир, чунки дунёда қаттиқ рақобат ҳукмрон, кўриб турганингиздек, дунё ақлдан озди. Айниқса, пандемия ва бошқа воқеалар фонида. Бу мустақил бўлиш йўлида қийин даврни бошидан кечирган Ўзбекистонда ўз аксини кўрсатмай қолмайди. Шу сабабли натижаларни ҳозир кутиш керак эмас. Аммо улар ўзи кўзга ташлана бошлайди ва бунга у сабабчи. Баракалла, у барча йўналишда ишлашни бошлади. У айтганидек, бошқа йўл йўқ, қўлдан бой берилган барчасини тезда енгиб ўтиш керак», — дейди Александр Лукашенко.

Беларусь президенти ҳозирги дунёдаги рақобат фонида Ўзбекистон сингари 35 миллион аҳолиси бўлган ва диний муаммоларга дуч келадиган мамлакат бошқа давлатлар, бу дунёнинг қудратли давлатлари назаридан четда қолмаслиги мумкинлигига эътибор қаратган.

«Эҳтимол, ҳозирча узоқ ёндашувдир, лекин кейинчалик мамлакат ушбу муаммоларга тобора яқинлашиб қолади. Аммо аминманки, президентингиз билан муаммоларни енгиб ўтасиз», — дея таъкидлайди Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, Носиржон Юсупов 2018 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг Беларусдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан