Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лукашенконинг сайловларда "қолган" асосий мухолифи биринчи марта давлат телевидениесида пайдо бўлди (видео)
22.07.2020 20:28,  
418

9 август куни Беларус Республикасида навбатдаги президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Бу сафарги сайловларда аввалгиларидан ҳам кўпроқ янги президент сайланишига умид боғланаётган эди. Чунки ҳеч қачон Беларусда "Европанинг сўнгги диктатори" Александр Лукашенкога бу қадар кўп мухолифат шаклланмаган эди. Бироқ сайловолди жараёнлар одамларга бу сафар ҳам "ески ашула қўйиладиган"дек бўлиб туюлди. Чунки мухолифатнинг кўплаб вакиллари у ёки бу айб билан Марказий сайлов комиссияси томонидан номзодликка ўтказилмади. Ҳозирча қолган энг асосий рақиб Светлана Тихановская илк маротаба давлат телеведениесида чиқиш қилди. 

"Эрим Беларусда яхши ҳаётни хоҳлагани учун ҳозир қамоқда. Расмийлар одатдагидек ҳаракат қилишди ва ҳамма нарса шу ерда тугайди деб ўйладилар - лекин улар ҳамма нарса энди бошланаётганини тушунмадилар. Улар Бабарико ва Цепкалони рўйхатдан ўтказмадилар, чунки уларни таҳдид деб ҳисоблашади - аммо таҳдид уларда эмас, балки таҳқирлашдан чарчаган одамларда. Эрим ҳукумат учун қулай бўлган уйқу ҳолатидаги беларусларни уйғотди. Мен ҳеч нарса ваъда қилмайман, чунки бунинг учун бошқа одамлар бор - улар сизга 25 йилдан бери ваъда беришмоқда. Улар сизга телевизор орқали Лукашенкони жуда кам одам қўллаб-қувватлаётганини, полиция одамларни шунчаки кўчада тинчгина юришга қўймаётгани, аҳолининг аксарияти қашшоқликда яшаётганини, муқобил номзодлар қамалганини, кўпроқ одамлар коронавирусдан вафот этганини намойиш этмайдилар, лекин барчаси тўғри. Мен бахтли бўлиш учун ҳокимиятга келаётганим йўқ. Агар ғалаба қозонсам, олти ой ичида барча номзодлар иштирокида янги адолатли ва тенг сайловлар ўтказаман. 20 йил ичида биринчи марта бизда шундай куч борки, биз ғалаба қозонишимиз мумкин. Бизда иккита йўл бор - ваъдаларни тинглашни давом эттириш ёки ўзимизга янги Беларус қуриш. Мен ҳаётимизни биз хоҳлаган тарзда қила оладиган оддий одамман, аёл ва онаман", - дея давлат телеканалидаги илк чиқишида нутқ сўзлади Светлана Тихановская.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан