Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лукойл ходимаси: “Видеода сўкингани аниқ бўлса-да... Бу атайин уюштирилган бўлиши мумкин“
14.11.2019 13:36,  
680

Шу кунларда “LUKOIL UZBEKISTAN OPERATING COMPANY” масъулияти чекланган жамияти амалдори – бош энергетик Иван Александрович Шилов Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Жарқудуқ газ тайёрлаш мажмуаси ишчиларини ҳақорат қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Ҳақоратларга керакли чора кўриш борасида “Адолат“ СДП, OʻzLiDeP, ХДП ҳамда “Юксалиш“ умуммиллий ҳаракати томонидан ҳам муносабат билдирилди.

Шундан сўнг “LUKOIL UZBEKISTAN OPERATING COMPANY” МЧЖ раҳбар ходимининг номақбул ҳаракатини компания вакили ЎзА мухбирига қисқача изоҳлаб берди.

“Компаниямизда юз берган ушбу ҳодисадан хабардормиз. Айни дамда бу иш юзасидан тегишли текширувлар олиб борилмоқда. Текширув натижалари ўрганилгач, чора кўрилади ва бу ҳақда компаниямиз баёнот беради”, деди исм-шарифини сир тутган матбуот хизмати ходимаси.

“Видеолавҳада ҳақоратланганлар ва ҳақоратлаётган шахс маълум бўлишига қарамай, нима учун қўшимча текширувлар олиб борилмоқда“, деган саволга эса матбуот хизмати вакиласи қуйидаги жавобни берди:

“Видеолавҳада ҳаммаси аниқ, равшан бўлса-да, ходимимиз уни қай ҳолатда айтганини аниқлашимиз керак бўлади. Балки, бу атайин уюштирилган бўлиши мумкин”, деди матбуот хизмати ходимаси.

“Яқин вақт оралиғида ушбу ҳолат юзасидан “LUKOIL UZBEKISTAN OPERATING COMPANY” МЧЖнинг махсус баёноти кутилмоқда,“ деб ёзяпти ЎзА.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан