Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маданият ва санъат соҳасига ҳар доим ҳам сиёсий жиҳатдан ёндашилмаслиги керак – Депутат
8.06.2020 18:24,  
351

Бугун ижтимоий тармоқларда ИИВ томонидан тайёрланган бир неча видеолар тарқала бошлади. Унда ички ишлар идоралари ходимларининг образи ҳажв қилингани учун ролик муаллифлари узр сўраган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Акмал Бурхонов ушбу масала юзасидан фикр билдирди:

"Дарҳақиқат, бугунги кунда ички ишлар органлари ходимлари томонидан юртимиз осойишталиги, фуқароларимиз тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Шундай бўлса-да, эркин ва демократик жамият қуриш йўлидан бораётган юртимизда ижод эркинлигини таъминлаш, маданият ва санъат соҳасига сиёсий жиҳатдан ёндашилмаслиги керак, деб ҳисоблайман.

Эътиборлиси, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Маданият тўғрисида»ги қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракцияларида муҳокама қилинмоқда. Юқоридаги ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, янги таҳрирдаги қонун билан маданият ва санъат соҳаси вакилларини эркин ижод қилишлари учун шароит яратилиши, уларнинг фаолияти қўллаб-қувватланиши муҳим,” - дейди Олий Мажлис депутати.

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан