Саудия ахборот агентлигига кўра Мадинаи Мунаввара вилоятида автобус ва юк машинаси тўқнашуви натижасида 35 киши ҳалок бўлиб, тўрт киши жароҳатланди.
Хавфсизлик кучларидаги манбанинг айтишича, қурбонларнинг барчаси Саудия Арабистонида яшаш рухсатномасига эга бўлган Осиё ва Араб давлатлари фуқаролари бўлган.
Ижтимоий тармоқларда ушбу автоҳалокат ва унинг натижасида келиб чиққан йирик ёнғинни тасвирловчи видеолар тарқалган.
Саудия ахборот агентлиги хабарида ушбу автобусда 39 киши кетаётгани, автоҳалокат Мадинаи Мунаввара вилоятининг жанубидаги Ал-Акҳал туманида 16 октябр куни кечки 19:00 атрофида рўй бергани айтилган.