Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мадрасаларда қабул имтиҳонларини ўтказиш санаси ва вақтлари маълум қилинди
14.09.2020 10:24,  
1151

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими идора тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари ўтказилиши ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилиши белгиланган бўлиб, қуйидаги ҳудудлардаги очиқ майдонларда ўтказилади:

  • - «Муҳаммад ал-Беруний» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун «Турон» марказий стадиони – Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри;
  • - «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби асосий стадиони 1А-биносида – Андижон шаҳар, 3-кичик даҳа, Машраб кўчаси;
  • - «Ҳидоя» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Навбаҳор-умид стадиони – Наманган шаҳри, 5-кичик туман;
  • - «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун «Насаф» футбол клуби машғулотлар майдони – Қарши шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчаси 5-уй;
  • - «Мир Араб» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Бухоро спорт мажмуаси стадиони – Бухоро шаҳар, Иброҳим Мўминов кўчаси 9-уй, «Дилкушо» теннис стадиони – Бухоро шаҳар, Ислом Каримов кўчаси 24-уй;
  • - «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Бухоро спорт мажмуаси стадиони – Бухоро шаҳар, Иброҳим Мўминов кўчаси 9-уй, «Дилкушо» теннис стадиони – Бухоро шаҳар, Ислом Каримов кўчаси 24-уй;
  • - «Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Хоразм спорт мажмуаси – Урганч шаҳар, Байналмилал кўчаси 18-уй;
  • - «Имом Термизий» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун «Сурхон» спорт мажмуаси захира футбол майдони – Термиз шаҳри, А.Навоий кўчаси, 43-Б уй;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган таълим муассасалари бўйича тест синовлари 2020 йил 16 сентябрь куни соат 17:00 да бошланади.

Абитуриентлардан тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларга соат 15:30 да паспорт ва ДТМ рухсатномаси билан келишлари талаб этилади.

  • - «Кўкалдош» ва «Хадичаи Кубро» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Тошкент шаҳар, Талабалар шаҳарчаси - Мўлжал Беруний метроси чиқиш жойи.

Мазкур таълим муассасалари бўйича тест синовлари 2020 йил, 17 сентябрь куни 1-смена бўйича соат 08:00 да, 2-смена бўйича 17:00 да бошланади.

Абитуриентлардан тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларга соат 1-смена бўйича соат 06:00 да, 2-смена бўйича 15:00 да паспорт ва ДТМ рухсатномаси билан келишлари талаб этилади. Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда, абитуриент тест синовларига киритилмайди. Шунингдек, абитуриентнинг қайси сменада тест синовлари топшириши ДТМ рухсатномасида кўрсатиб ўтилган.

Абитуриентлар карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда тест синовларига киритилади:

  • - дезинфекция тоннелидан ўтказилади;
  • - тана ҳарорати масофадан ўлчаш қурилмаси орқали ўлчанади;
  • - тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланади.

Шунингдек, ДТМ рухсатномасини қай тартибда олиш бўйича қўшимча маълумот берилиши айтиб ўтилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан