Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маҳаллий автомобиллар нархларининг ошмаслиги учун нималар қилинади?
10.07.2019 16:22,  
15

Ўзбекистонда миллий автомобиллар нархларининг қимматлашишига барҳам бериш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Ходжаев «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Янгиликлар 24» дастурига берган интервьюсида маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 8 июль куни автомобиль саноатини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказган эди. Унда, жумладан, маҳаллийлаштириш даражасини кўтариш ҳамда машиналар таннархини пасайтириш ҳисобига экспортни ошириш масалалари муҳокама қилинган эди.

1 октябрдан автомобиль соҳаси учун жорий этилган имтиёзлар бекор қилинади. Аҳолининг нархлар ошиши борасидаги хавотирларига тўхталар экан, Ботир Ходжаев нархларнинг ўсишини ушлаб туриш бўйича чоралар кўрилишини таъкидлади.

Биринчидан, маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, жумладан, ҳавони фильтрлаш ва кондиционер, ойна тозалаш тизимлари ва бошқа қисмлар учун бутловчиларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш белгиланган, деди вазир.

Иккинчидан, импорт деталлар нархлари тартибга солинади. «Ташқи етказиб берувчилар томонидан етказиб берилаётган маҳсулотлар нархларини қарийб 196 млрд сўмга, ички ишлаб чиқарувчилар томонидан эса 200 млрд сўмдан зиёд сўмга қисқартириш бўйича чоралар кўрилади. Натижада автомобиллар нархларини ҳозирги даражада сақлаб турилишига эришамиз», — тея таъкидлади у.

Бундан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни 3 фоизлик акциз солиғи ва 4 фоизлик автотранспорт йиғимларидан озод қилиш кўзда тутилган, деди Ботир Ходжаев.

«Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан бир қаторда улар сифати яхшиланишини таъкидлаб шундай деди: «Яқин вақтлар ичида одамлар буни ҳис этади». Қўшимча равишда онлайн режимда эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун имкониятлар кенгайтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан