Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маҳмуд Муродов: «Агар Конор Макгрегорга қарши жанг таклиф қилинса, вазн тоифамни ўзгартиришга тайёрман»
19.02.2021 21:05,  
308

Ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилувчи ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов (25-6) вазн тоифаси ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

Ҳабиб Нурмагомедов менга маслаҳат берган ва -77 кг (ярим ўрта) дивизионда осонроқ бўлишини айтганди. -84 кг (ўрта вазн) дивизионда ўзимни жуда қулай ҳис қиламан. Спаррингда ярим оғир, ўрта ва ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари билан беллашаман ҳамда уларнинг ҳеч бирига ютқазмайман.

Агар керак бўлиб қолса, масалан, яхши рақиб чиқиб қолса, озишга тайёрман. Баъзида Флойд Мейвезер менга ярим ўрта вазнга ўтишим кераклигини ва у ерда Конор Макгрегорга қарши жанг ташкил қилиб беришини айтади. Агар менга Конорга қарши жанг қилиш таклиф қилинса, у ҳолда вазн ташлайман. Бир тарафдан мен таомлар шинавандасиман, вазн қилиш учун ўзимни қийнашнинг нима керак бор
, - дейди Маҳмуд Муродов.

Муродов шу вақтга қадар UFC’да учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб чиққан. Сўнгги бор у UFC 257 мусобақасининг асосий кардида америкалик Эндрю Санчесга (12-6) қарши жанг қилган ва учинчи раунддаги техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Шунингдек, Маҳмуд UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (12-4) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан