Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мажбурий ижро бюросининг тизимли фаолияти сабаб муаммоли қидирувдаги 4555 шахс, 3073 та автотранспорт воситаси топилган
24.12.2021 15:07,  
59

Мажбурий ижро бюроси органлари ташкил топгандан буён доимо жамоатчилик эътборида бўлиб келмоқда ва соҳада ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Бюро фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида замонавий ахборот технологиялари кенг жорий этилиб, “МИБ-Портал” дастури 32 та ташкилотларнинг 63 та йўналишдаги ахборот тизимларига интеграция қилинди, судлар ва 52 та маъмурий органлардан ижро ҳужжатларни электрон тарзда қабул қилиш йўлга қўйилди.

Бюро ташкил топганидан буён тарихан қисқа вақт ичида ижро ишини юритиш соҳасида 77 трлн. сўмдан ортиқ ундирувлар амалга оширилди.

Шундан, давлат фойдасига 32 трлн.сўмга яқин маблағлар ундирилди.

Айтиш керакки, кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида жами ундирув 21,7 трлн. сўмни ташкил этди.

Бу  кўрсаткич  ўтган  йилнинг шу даврига  нисбатан  10,4  трлн.  сўм ёки 92 фоизга ошганлиги кўрсатмоқда.

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатларига эътибор кучайтирилиши натижасида моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига

2,5 трлн. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилди.

Шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари ҳамда ваколат доирасида кўрсатилган амалий ёрдам натижасида 17 минг 800 дан ортиқ оилалар яраштирилди, 29 мингдан ортиқ алимент тўловчиларнинг иш бандлиги таъминланди.

Тадбирда Бюронинг масъул ходимлари идоравий ахборот тизимларини интеграция қилишдаги тизимли олиб борилган фаолияти натижасида иш самарадорлиги сезиларли даражада ортганлигини,биргина, муаммоли бўлган қидирув соҳасида 4.555 нафар шахс, 3.073 та автотранспорт воситалари топилиб, қарздорлардан 16 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликлари ундирилганини таъкидлашди.

Шунингдек, алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиб-таомиллари устидан қатъий назорат ўрнатиш мақсадида ягона ахборот тизими жорий этилиб, ушбу тизим ёрдамида ундирув билан боғлиқ амалга оширилган ижро ҳаракатларини “MIB.UZ” андроид мобиль иловаси орқали “онлайн” режимда танишиб бориш имкони яратилганлигиҳам қайд этилди.

Бундан ташқари, ижтимоий эҳтиёжманд қатламга манзилли ёрдам кўрсатиш бўйича Бюрога юклатилган вазифалар доирасида - “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларимизга 511,5 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ўтказиб берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан