Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантин вақтигача соатбай ишлаган ўқитувчиларга ойлик тўланмайдими?
29.04.2020 13:41,  
612

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Дониёр Эрматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Савол: Мактабда соатбай ҳақ тўланадиган ўқитувчиман. Апрелдан соатбай ишлайдиганларга ойлик тўланмайди, деб район бухгалтери айтди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

Жавоб: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 мартдаги йиғилиш баёнига мувофиқ Халқ таълими вазирининг 2020 йил 17 мартдаги 82-буйруғи билан ўқувчилар учун қўшимча эълон қилинган таътил даврида масофадан туриб ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда таълим муассасалари ва ташкилотларнинг бино ва иншоотларини самарали сақлаш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, етим ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия жараёнини ташкил этиш мақсадида ўз фаолиятини иш жойида амалга оширадиган раҳбар ва ходимлар рўйхати тасдиқланган (24 мартдаги 87- буйруғи билан ушбу рўйхат таркибига ўзгартириш киритилган).

Бунда умумтаълим мактабларининг директор ёки ўринбосарларидан биридан ташқари ходимларига, уларнинг хоҳишларига кўра меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибга мувофиқ меҳнат таътили бериш тавсия этилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 31 мартидаги Халқ таълими вазирининг 91-буйруғида мактаб ўқитувчиларининг иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттириш, масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган ходимларнинг меҳнат фаолиятини масофавий иш усулига ўтказиш орқали ташкил этиш, навбатдан ташқари меҳнат таътилида бўлган ходимларнинг таътил муддатини йиллик асосий меҳнат таътили ҳисобидан узайтириш, қолган ходимларга заруриятга кўра асосий меҳнат таътили ҳисобидан ҳақ тўланадиган меҳнат таътили бериш белгиланган.

Бундан ташқари, ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, давлат бюджети маблағларидан янада самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган Халқ таълими вазирининг жорий йил 13 апрелдаги 105-буйруғига асосан ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб бораётган директор, унинг ўринбосарлари ва бошқалар, халқ таълими бошқаруви органлари ходимларига уларнинг меҳнат таътили даврида ушбу соатлар учун ҳақ тўланмайди.

Карантин даври мобайнида иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттираётган (меҳнат таътилига чиқмаган ҳолда) ўқитувчиларга (асосий ва соатбай асосда ишловчи) амалдаги тартиб бўйича иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

Бунда ички ва ташқи ўриндошлик асосида ўқитувчиларга (жорий йил 1 апрелга қадар) бириктирилган дарс машғулотлари учун (таътилда бўлмаган даврда) соатбай асосда иш ҳақи тўлаб берилади.

Ушбу ҳолат юзасидан аниқ (манзилли) маълумотлар тақдим этилса, мазкур мурожаат муаллифига ҳолат бўйича батафсил ахборот тақдим этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан