Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мактаблар рейтингида сохталаштиришлар кузатилгани маълум қилинди
3.09.2019 12:46,  
61

30 август куни республикадаги умумтаълим мактаблари рейтинги эълон қилинган эди. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаблар рейтингини аниқлаш жараёнида учраган сохталаштириш ҳолатлари ҳақида маълумот берилди, дея хабар қилди ЎзА Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бош бошқарма бошлиғи Аюбхон Раджиев таълим муассасалари рейтингининг асосий мақсадларидан бири — ўқувчилар билимини баҳолаш халқаро дастурларида мамлакатимизнинг ижобий иштирокини таъминлашга тайёрлаш эканлигини таъкидлар экан, рейтинг натижаларини объективлиги ва шаффофлигини таъминлаш Таълим инспекцияси олдидаги энг муҳим вазифа эканлиги маълум қилди.

А.Раджиев томонидан ушбу муҳим вазифани ижросини таъминлаш жараёнида аниқланган айрим нохолис ҳолатлар келтириб ўтилди.

Масалан, олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши бўйича берилган маълумотларда 3 та олий тоифа ва 126 та биринчи тоифа учун берилган сертификатлар ноқонуний берилганлиги аниқланган. Булар, Жиззах вилоятида 73 та биринчи тоифа; Қашқадарёда 2 та олий ва 17 та биринчи тоифа;Самарқандда 1 та олий ва 17 та биринчи тоифа; Тошкент вилоятида 12 та биринчи тоифа; Сирдарёда 4 та ва Сурхондарёда 3 та биринчи тоифа сертификатлари сохталаштирилган.

Ишчи гуруҳлар томонидан жойларда ўтказилган назорат ишлари вақтида математика фан учун берилган саволлар китобини сохталаштириш (нусхалаш) ҳамда штрих ишлатиш ҳолати аниқланган, булар: Қашқадарёда 2 та мактабда, Жиззахда 1 та мактабда ва Наманганда 1 та мактабда аниқланган.

Бундан ташқари, Қашқадарёда 6 та, Фарғонада 6 та, Навоийда 5 та, Сурхондарёда 5 та, Наманганда 4 та, Бухорода 3 та, Хоразмда 3 та ва Андижонда 1 та ҳолатда назорат иши ўтказилаётган синфга ўқувчининг ўрнига бошқа ўқувчи яширинча киритилганлиги маълум бўлган.

Олий таълим муассасаларидан ва улар қошидаги Академик лицейлардан она тили ўқитувчиларини 9-синф ўқувчилари билан диктант ёздиришга ва текширишга жалб қилинган. Айрим вилоятларда диктант материалларини нохолис текширилганлиги оқибатида ўқувчиларнинг ўзлаштириш (10−20%) ва сифат (15−25%) кўрсаткичлари сунъий равишда ошиб кетганлиги аниқланди.

Жумладан, Хоразмда 21,6/24,6 фоиз, Фарғонада 17,7/22,7 фоиз,Андижонда 14,5/18,4 фоиз, Тошкент шаҳрида 13,8/15,4 фоиз, Навоийда 11,2/14 фоиз нохолис баҳолашлар қайд этилган.

Бунинг оқибатида рейтингда қатнашган барча 956 та мактабларга тегишли назорат ишлари Давлат инспекциясида қайтадан текшириб чиқилди.

Йиғилишда Ўзбекистон 2021 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD)нинг таълим сифатини баҳолаш бўйича PISA (15−16 ёшли ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича халқаро дастур) халқаро тадқиқотларида иштирок этиши таъкидланиб, юқоридаги каби ноҳуш ҳолатлар ушбу синовлар жараёнида ҳам кузатилса мамлакатимиз улардан четлаштирилиши маълум қилинди.

Якунда ҳудудий халқ таълими бошқармалари раҳбарлари ва умумтаълим мактаб директорларига келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик ҳамда мактаблардаги мавжуд камчиликлари сохталаштириш орқали эмас, балким таълим сифатини ошириш йўли билан ҳал қилиш вазифаси топширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан