Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мактабларда таътил 15 мартдан бошланадими? ХТВ изоҳ берди 
6.03.2020 11:51,  
1618

Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали мактабларда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли 15 март кунидан бошлаб таътил эълон қилиниши ҳақида маълумотлар тарқалди. Кўпчилик бу хабарлар рост ёки ёлғон эканлигини сўрашни бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров мазкур тарқатилган маълумот нотўғрилигини маълум қилди.

Расман хабар берилишича, ўқувчилар ўтган йилларида бўлганидек, 21 март кунидан навбатдаги таътилга чиқади. Таътил етти кун давом этади.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан доимо алоқада эканлиги маълум қилди.

МАВЗУГА ДОИР: Ўзбекистонда вақтинчалик оммавий тадбирларни ўтказмасликка ва хорижликлар фарзандларини мактабга қабул қилмасликка чақирилди

Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактабларда коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган чора тадбирларни кучайтириш бўйича қўшма қарор қабул қилган. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясини олдини олиш борасидаги тавсияларини постерлар шаклида чоп этди ва улар мактабларга тарқатилди.

МАВЗУГА ДОИР: «Қани энди, таълим сифатини яхшилаш бўйича қарорларни ҳам шунчалик жон куйдириб ижро этишса»

Халқ таълими вазирлиги зарурият туғилганда вазият ривожланиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб боришини айтиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан