Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мактаблардаги кечки тадбирларга педагог ходимлар ва ўқувчиларни мажбурий жалб этиш таъқиқланади
14.02.2022 12:13,  
50

Сўнгги кунларда айрим ҳудудларда ўқитувчиларни мактаб муассасаларида дарс жараёнидан ташқари кечки вақтларда турли маданий-маърифий тадбирларга жалб этилаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ушбу мурожаатлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Мактабларда ўқиш жараёнидан ташқари вақтларда ўтказилаётган мазкур тадбирлар уюшмаган ва таълим билан банд бўлмаган (18-30 ёш) ёшларга мўлжалланган бўлиб, уларни ташкил этишга Ёшлар ишлари агентлиги, хусусан маҳаллалардаги ёшлар етакчилари масъул этиб белгиланган. 

Бунда Халқ таълими вазирлигига мактаб инфратузилмасидан (кутубхона, спорт зал, компьютер хоналари, тадбирлар зали) оқилона фойдаланиш ҳамда мактабларни маҳалла учун “маънавият маскани”га айланишини таъминлаш вазифаси юклатилган. 

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармаларга ушбу тадбирларга мактаб маъмурияти, педагог ходимлар ва мактаб ўқувчиларини мажбуран жалб этилиши қатъиян таъқиқланганини маълум қилади.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига асосан, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш қатъиян таъқиқланганини яна бир бор эслатиб ўтади. 

Мазкур қарорга кўра, юқоридаги талабларни бузган Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан