Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Манилада номаълум шахс бир неча одамларни ўлдирди ва 30 га яқин одамларни гаровда ушлаб турибди
2.03.2020 13:48,  
400

2 март душанба куни Филиппин пойтахти Маниладаги V-Mall савдо марказида ишидан айрилган норози қўриқчи бир кишини отиб ўлдирди ва 30 га яқин одамларни гаровга олди, деб хабар беради маҳаллий ОАВ ва полиция матбуот маркази.

Сан-Хуан мери Френсис Заморанинг ABS-CBN телеканалига берган маълумотига кўра камида бир киши отиб ўлдирилган.

Савдо марказининг электроника ва кийим-кечак дўконлар сектори полиция томонидан ўраб олинган. Дўконлар атрофидаги одамлар хавфсиз равишда эвакуация қилинди, аммо қуролланган шахс 30 га яқин гаровга олинганларни ушлаб турибди.

Биз ҳозирда бу одам билан музокаралар олиб бораяпмиз, деди шаҳар ҳокими.

Қуролланган ҳужумчи Гренхиллдаги V-Mall да ишлаган ва ишдан бўшатилганидан хафа бўлганини ва  маълумотларга кўра у ўзи билан граната ҳам олиб юрганлигини қўшимча қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан