Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Мақсадимиз тизимни ‘балчиқлардан’ тозалаб, кейин яна уни балчиққа айлантирмаслик»
3.02.2021 09:05,  
281

Халқ таълими тизимидаги барча туман ва шаҳар бўлимларига 2021 йилдан бошлаб ички аудиторлар бириктирилди. Бу ҳақда 1 февраль, душанба куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов айтиб ўтди, дея хабар бермоқда "Daryo.uz".

Комиловнинг маълум қилишича, Халқ таълими вазирлиги тизимида 2020 йилда қамраб олинмаган таҳдидли, хатарли ҳолатлар 2021 йилда жиддий ўрганилади.

«Қўпол бўлса ҳам айтай, мақсадимиз — тизимни қорадоғлардан, ҳовузни балчиқларидан тозалаб олганимиздан кейин яна уни балчиққа айлантирмаслик. Халқ таълими вазирининг буйруғи билан 2021 йилдан бошлаб республикадаги 205 та туман ва шаҳардаги қуйи тизим бўлимларига ички аудиторлар бириктирилди», — деди халқ таълими вазири ўринбосари. Унинг қўшимча қилишича, аудитор текширувлари ҳар чорак ва йил якунларида эълон қилиб борилади.

Унинг алоҳида таъкидлашича, тизимдаги ўғриликни камайтиш статистикани камайтириш дегани эмас. «Биз ўғриликни камайтирамиз деб, муросасиз курашга киришдикми, хоҳлаймизми-хоҳламаймизми бу статистика ошади», — деди Темур Комилов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан