Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда айрим банклар ахборотларни ошкор қилишга доир талабларга амал қилмаган
13.01.2020 16:18,  
293

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари фаолияти тўғрисидаги қайси маълумотлар очиқ маълумотлар сирасига кириб, барча банкларнинг расмий веб-саҳифасида жойлаштирилиши лозим эканлигини маълум қилди.

Марказий банк ахборотида айтилишича,

  • банк хизматларини тақдим этишнинг умумий шартлари;
  • комиссия тўловлари;
  • тарифлар ва банк хизматлари учун фоиз ставкалари тўғрисидаги маълумотлар очиқ маълумотлар бўлиб, банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Янги таҳрирдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 66 моддасига мувофиқ, банк хизматларидан фойдаланувчилар банк ва банк хизматларини танлашда эркиндир. Банклар эса банк хизматлари тўғрисида шартнома тузишдан олдин истеъмолчиларга банк хизматларидан фойдаланиш шартлари билан танишиш имкониятини таъминлашлари шарт.

Марказий банк матбуот хизматига кўра, айрим банклар ахборотларни ошкор қилишга доир талабларга лозим даражада амал қилмаган. Масалан, айрим банкларнинг веб-сайтларида:

- долзарб маълумотлар жойлаштирилмаган;

- хизматлар ҳақидаги маълумотлар янгиланмаган ёки тақдим этилаётган хизматларнинг шартлари тўлиқ келтирилмаган;

- потенциал қарз олувчилар учун кредитнинг тўлиқ қийматини мустақил равишда ҳисоблаш имконияти яратилмаган;

- қарз олувчилар учун шахсий кабинет очиш имконияти мавжуд эмас;

- мурожаатларни юбориш учун имкониятлар яратилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан