Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк инфляцияни таргетлашнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқди
25.11.2019 17:48,  
306

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма – бочқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Марказий банк Инфляцион таргетлашга ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг 2020 йил ва 2021-2022 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларини эълон қилди.

Унга мувофиқ, Марказий банк

операцион механизмни ривожлантириш соҳасида :

  • асосий фоиз ставкаси ва фоиз коридори, пул-кредит сиёсати операцион механизмининг самарали ишлашини таъминловчи бозор инструментлари тўплами, шу жумладан, кредит ва депозит аукционлари, овернайт депозит ва кредитлар жорий этилади ҳамда зарур ҳолларда Марказий банк облигациялари муомалага чиқарилади;
  • ички валюта бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш кўзда тутилган бўлиб, бунда тижорат банкларининг валюта курси шаклланишида маркет-мейкер сифатидаги ролини босқичма-босқич ошириб бориш, валюта интервенцияларини ўтказишга бўлган ёндашувни такомиллаштириш, шунингдек, ҳосилавий инструментларни (своп, опцион ва фьючерслар) жорий этиш масалалари инобатга олинган;
  • имтиёзли кредитлаш амалиётини бозор тамойиллари асосида қайта кўриб чиқиш орқали кредит бозоридаги сегментация даражаси пасайтириб борилади;

таҳлилий-прогнозлаш салоҳиятини ошириш соҳасида:

  • макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш тизими (FPAS) ва замонавий моделлаштириш инструментлари жорий этилади;
  • аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари ва инфляция омилларини эмпирик моделлар асосида доимий ўрганиб бориш услубларини ишлаб чиқади.

Эслатиб ўтамиз юқорида тилга олинган Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли билан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб пул-кредит сиёсати механизмларини босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтказади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан