Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк нархлар ўсиши секинлашуви сабаби тушунтирди
5.03.2020 18:13,  
255

2020 йилнинг феврал ойида истеъмол секторида нархлар ўсиши икки баробар секинлашганини хабар қилган эдик.

Бугун, 5 март куни Марказий банк ўтказган Бошқарув йиғилишида инфляция даражаси пасайишига таъсир қилган омилларни маълум қилди.

Инфляция даражасининг пасайишига қуйидагилар таъсирининг  қисқариши сабаб бўлди:

  • иқтисодиётни кредитлаш ҳажми ўсиш суръатларининг секинлашуви;
  • ва бюджет харажатларининг ўсиш суръатларининг секинлашуви;
  • 2019 йил январь ойида ҚҚСга тортиладиган базанинг кенгайиши;
  • август ойида миллий валюта курсининг девальвацияси;
  • август ойида энергия ресурслари нархининг ошиши;
  • октябрь ойида ун ва нон нархининг эркинлаштирилиши.

Январ-феврал ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиши 2,4 %ни ташкил қилди (2019 йилнинг шу даврида 4,9 % эди).

Мева ва сабзавотлар нархининг кескин ортиб кетмаганлиги сақлаш инфратузилмасининг кенгайиши ва иссиқхоналар тармоғининг ривожланиши билан боғлиқ. Хусусан, 2019 йилнинг январь-февраль ойларида мевалар 15,6 фоизга, сабзавотлар 13,8 фоизга ошган бўлса, жорий йилда нархлар ўсиши қарийб икки баробарга пасайиб, мос равишда 7,7 фоиз ва 6,3 фоизни ташкил қилди.

Мазкур даврда гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархларининг ўсиши 2019 йилнинг январь-февраль ойларидаги каби (2,3 фоиз) бўлиб, инфляцияга сезиларли таъсир кўрсатди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан